Бир гуруҳ фарзандларимизга яна кулгу улашган шифокорларга миннатдорчилик билдирилди

Ҳурматли Президентимиз томонидан барча соҳалар қатори тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор натижасида бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ишлар янги босқичга кўтарилиб бормоқда.
Ана шундай эзгу чора-тадбирлар қаторида яқинда республикамизда иккинчи бор «Кулгу инъом этамиз» («Дарим улыбку») халқаро хайрия фонди томонидан акция ўтказилди. Ушбу акция доирасида 180 нафардан ортиқ бемор бола тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, 60 га яқин болада мураккаб жарроҳлик амалиётлари бепул бажарилди. Натижада, чин маънода бу болаларга кулги, уларнинг яқинларига қувонч инъом этилди.
Бугун ушбу акцияни ўтказишда фаоллик кўрсатган хорижлик шифокорлар билан учрашув ўтказилиб, уларга миннатдорчилик билдирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев бу қилинган эзгу ташаббусни халқимиз юқори даражада баҳолаши ва қадрлашини таъкидлади.
Тадбир давомида Жўқорғи Кенгес Президиуми қарори билан бир гуруҳ мутахассислар муносиб тақдирланди ва кўкрак нишони, қимматбаҳо совғалар топширилди.
.jpg)


.jpg)

