Нукус туманида томат заводи ишга туширилди

Бугун Нукус туманида помидордан «Айдынлар» бренди остида томат пастаси ишлаб чиқарувчи янги заводнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида берилган имтиёз ва имкониятлар натижасида янги корхоналар сони ортиб, кўплаб лойиҳалар ишга туширилмоқда.
Ана шундай лойиҳалардан бири бўлган помидор ишлаб чиқариш заводи умумий 15 млрд. сўм маблағ ҳисобидан ишга туширилди. Натижада, суткасига 70 тонна маҳсулотни қайта ишлаш ва йилига 1000 тоннадан ортиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати, ёшлар учун эса 40 га яқин иш ўрни яратилди.
Албатта, ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши маҳаллий помидор маҳсулотларини экспортбоп усулда қайта ишлашга, туманнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ва туман аҳолиси фаровонлиги йўлида узоқ йиллар давомида хизмат қилади.
Ўтказилган тадбир давомида нуроний-оқсоқоллар, ҳудуд аҳолиси янги завод фаолияти билан яқиндан танишди.


.jpg)




.jpg)