Ҳурматли футбол ихлосмандлари!

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни «Турон» стадионида Суперлига йўлланмаси ва бир вақтнинг ўзида Пролига ғолиблигини қўлга киритган «Арал» футбол клуби ҳамда Қизлар 1-лигасида чемпионликни қўлга киритиб, Олий Лига йўлланмасини қўлга киритган «Арал-W» қизлар жамоасига Кубоклар топшириш маросими ўтказилади.
Про лиганинг 25-турда эса «Арал» «Ғазалкент» футбол клубини ўз уйида қабул қилади.
1 ноябрь кунги беллашув 17:00 да старт олади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, «Арал» 25 йилдан кейин Ўзбекистоннинг энг юқори лигасига қайтмоқда. «Арал-W» қизлар жамоамиз эса тарихда илк бор чемпионликни қўлга киритди. Албатта, бу республикамиз аҳолиси ва футбол мухлислари учун қувончли воқеа бўлди. Қорақалпоғистонлик футбол мухлисларига узоқ кутилган Суперлига йўлланмасини кенг турда нишонлаш учун имконият.
Тақдирлаш маросими давомида Алишер Алламбергенов, Байрам Пердебаев, Саламат Қаллибеков, Бахтияр Жуматаев, Сарбиназ Аннакулова, Алишер Байниязов, Арысланбек Асқаров, Парахат Жолдасбаев, Ислам Муратбаев, Илҳам Жолдасбаев, Атабек Танирбергенов, Даўран Абдимов, Парахат Халмуратов, Фурқат мачо, «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли йигит-қизлари ижросидаги концерт дастури, шунингдек, салютлар шоуси ўтказилади.
Барча футбол мухлисларини 1 ноябрь куни Турон стадионида жамоамизни қўллаб-қувватлашга, Пролига ва Қизлар 1-Лигаси кубокларини топшириш маросимини ва Суперлига йўлланмасини кенг турда нишонлашга чақириб қоламиз.