Муминбаев Икрам — Ўзбекистон рекордини янгилади, Турғанбаев Женисбек эса олтин медални қўлга киритди
287

Президент Олимпиадаси доирасида эркаклар ўртасида +75 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси вакили Муминбаев Икрам 150 кг оғирликни муваффақиятли кўтариб, Ўзбекистон рекордини ўрнатди!
Шунингдек, ўғил болалар ўртасида 75 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳсларида Турғанбаев Женисбек 115 кг оғирликни муваффақиятли кўтариб, олтин медални қўлга киритди.