Қадрли ватандошлар!
303

Ҳурматли футбол мухлислари!
Бугун Қорақалпоғистонда ўзига хос футбол байрами!
Турон стадионида соат 16:00 дан бошлаб, эстрада юлдузлари, санъат ва маданият ходимлари, халқимиз севган хонандалар ижросида концерт дастури бошланади.
Янгиланган Турон футбол байрамида сизни кутмоқда.
Шунингдек, соат 17:00 да Про лиганинг навбатдаги 25-турида "Арал" "Ғазалкент" футбол клубига қарши майдонга тушади.
Бундан сўнг, Суперлига йўлланмаси ва бир вақтнинг ўзида Пролига ғолиблигини қўлга киритган "Арал" футбол клуби ҳамда Қизлар 1-лигасида чемпионликни қўлга киритиб, Олий Лига йўлланмасини қўлга киритган "Aral-W" қизлар жамоасига Кубоклар топшириш маросими бўлиб ўтади.
Барча футбол мухлисларини Турон стадионида кутиб қоламиз.