«Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг яна бир тарихий аҳамиятга эга 393-сонли қарори қабул қилинди.

❗️Қарор билан қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикасини 2027 йилда юқори ва барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди:
-ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 108 фоизга,
-саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 107 фоизга,
-бозор хизматлари 117 фоизга,
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 105 фоизга,
-қурилиш ишлари 113 фоизга ўсишини таъминлаш;
-экспорт ҳажмини 550 миллион АҚШ долларига, жами инвестициялар ҳажмини икки бараварга ошириб 5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
биринчи босқичда паст даромадли 125 минг оиладаги 513 минг аҳолини юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш;
яшил энергияларни яратиш орқали углерод бирликларини ўзлаштиришни иқтисодий активга айлантириш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 17 минг гектар ер майдонларини иқтисодий айланмага киритиш ҳамда чўл ҳудудларида 20 минг гектар майдонда озуқа етиштиришни йўлга қўйиш;
Илғор архитектура ечими асосида замонавий массивлар барпо этиш ҳамда ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш мақсадида:
Нукус шаҳрида "Жолшылар" маҳалласи "Ашшыкўл" ҳудудидаги 270 гектар майдонда 50 минг аҳолига мўлжалланган илғор архитектура ечими ва энергия тежамкор технологиялар асосида “Nukus city” барпо этилади.
-уч ой муддатда “Nukus city”ни қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Янги Тошкент лойиҳаси бўйича тажрибалардан келиб чиқиб, хорижий ташкилотларнинг тавсиялари асосида илғор ва креатив бош режа ишлаб чиқилади ҳамда архитектуравий ечимлар қўлланади;
-яшил, энерготежамкор, экологик барқарор ва иқлимга мос бўлган қурилишлар, муқобил энергия ресурсларидан, шунингдек, смарт технологиялардан кенг фойдаланиш;
-“smart city” ечимларини қамраб олган замонавий кўп квартирали турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари, меҳмонхоналар, парклар, яшил ҳудудлар, фавворалар, спорт майдончалари, ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа объектларни жойлаштириш;
-“15 дақиқалик шаҳар” тамойили асосида жамоат транспортини ривожлантириш мақсадида яшил транспорт қатновини йўлга қўйишга шарт-шароит яратиш;
-“Қорақалпоғистон инвест компанияси” АЖ орқали Нукус шаҳрининг реновация ҳудудларидаги аҳолини босқичма-босқич кўчириш учун “Nukus city”да турар жойлар қурилишини ташкил этиш масалалари инобатга олинади.