«Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 393-сонли қарори билан:

Туман (шаҳар)да иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринлари яратишга туртки берувчи драйвер лойиҳалар инфратузилмасини яхшилаш учун 100 миллиард сўм;
-Қўнғирот тумани “Қорақалпоғистон” шаҳарча фуқаролар йиғинини Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллага айлантириш учун 15 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Нукус шаҳри 23-кичик туманидаги Нур ва Елабад маҳаллаларида Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, капитал таъмирлаш ҳамда қурилиш ишлари амалга оширилади.
Бунда:
-Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 100 миллиард сўм маблағлар ажратилади;
- 2027 йил якунига қадар жалб этилган хорижий компания билан Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантиришнинг фазовий-ҳудудий стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Бунда шаҳар ва туманларнинг ўзаро ҳамда халқаро иқтисодий коридорларга транспорт боғлиқлигини яхшилаш назарда тутилади;
- 2027 йил 1 февралга қадар Жаҳон банки иштирокидаги “Ўзбекистонда яшаш учун қулай ва барқарор шаҳарлар” дастурининг иккинчи босқичига Нукус шаҳри, Амударё ва Беруний туманлари марказларини қўшилади;
- ушбу дастур доирасида драйвер лойиҳалар ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш учун натижага асосланган молиялаштириш механизми асосида 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилади.