«Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-393-сон қарори билан:

20 минг нафар ёшларни IT ва логистика соҳаларида ўқитиш ташкил қилинади ва ушбу соҳада янги бизнес ва стартаплар йўлга қўйилади;
- олис ҳудуддаги ёшларни IT соҳасига ўқитиб, 1,5 мингта юқори даромадли иш ўринларини яратиш учун камида 10 нафар иқтидорли ватандошларимиз хориждан Қорақалпоғистонга олиб келинади;
- Нукус шаҳрида янгидан замонавий стандартларга жавоб берадиган 20 қаватли бизнес марказ барпо қилинади.
❗️Шунингдек, Қорақалпоғистонда 2027 йил 1 апрелдан:
- Орол ҳудудининг 50 минг гектарида босқичма-босқич ўрмонлаштириш лойиҳаси бошланади ҳамда халқаро углерод бирликлари бозорига йўналтириш бўйича барча ташкилий чоралар кўрилади;
- Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Япония, Корея Республикаси, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Австралия каби давлатлар билан музокара ўтказилиб, ҳамкорларни жалб қилиш чоралари кўрилади;
- “Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси томонидан ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида уч ой муддатда халқаро молия ташкилотларидан мутахассислар жалб этилади.
- Ўрмонлаштириш лойиҳасини амалга ошириш натижасида шаклланадиган углерод бирликларининг халқаро савдосидан ҳосил бўладиган тушумлардан қоладиган соф даромадни (лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, капитал ва операцион харажатларни чегирган ҳолда) маҳаллий бюджетга йўналтириш чоралари кўрилади.