Таъзия

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги «Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компанияси» давлат муассасаси директори Жаббарбергенов Ажинияз Жаббарберген ўғли вафот этди.
Ажинияз Жаббарбергенов кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида қурилиш, сув хўжалиги ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида самарали фаолият юритиб, Қорақалпоғистон Республикаси инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга муносиб ҳисса қўшди.
Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида самарали меҳнат қилди.
2026 йилдан умрининг охирига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги «Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компанияси» давлат муассасаси директори сифатида фаолият олиб борди.
Ажинияз Жаббарбергенов ўзининг бой тажрибаси, касбий маҳорати, масъулияти ва ташкилотчилик қобилияти билан ҳамкасблари ўртасида ҳурмат қозонган эди.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.