«Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-393-сонли қарори билан:

2027-2028 йилларда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг 1-блоки 40 млрд. сўм ҳисобидан реконструкция қилинади.
Бунда:
- бош лойиҳа ва бош пудратчи энг яхши таклиф асосида аниқланади;
- қурилиш ишларига 30 фоиз аванс, қурилиш материали ва ускуна харидига 100 фоиз олдиндан тўланади;
- буюртмачи, лойиҳачи, хизмат кўрсатувчи, етказиб берувчи, маҳсулот сотувчилар ва хорижий консультант тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этилади;
- 2028 йилгача босқичма-босқич тайёрланадиган лойиҳа асосида қурилиш ишлари амалга оширилади.
Нукус шаҳридаги "Ғарезсизлик" МФЙ ҳудудида замонавий ва ноодатий меъморий ечимлар асосида Ҳунармандлар маркази ва аллея қурилади.
Мўйноқдаги Орол денгизи тарихи музейини модернизация қилиш учун лойиҳа-смета ишлаб чиқишга хорижий компания таклиф сўрови асосида аниқланади.