«Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-393-сонли қарори билан:

Қорақалпоқ элининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Ғарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш бўйича бир ой муддатда алоҳида дастур ишлаб чиқилади.
Беруний туманида балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун танланган ер участкаларининг тоифаси Ҳукумат комиссияси томонидан сунъий кўл яратиш учун ўзгартириб берилади.
Кегейлидаги иссиқхонага газ тортиш, трансформатор ва қуёш панели ўрнатиш ҳамда унинг ҳудудида ташкил этилган 50 сотих токзор, 500 бош ўрдак боқиш ва музлаткич харажатлари Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасидан қопланади.
Органик помидор етиштириш лойиҳасига Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари жамғармасидан қўшимча 1,2 млрд сўм лизинг ажратилади.
10 минг гектарда қовун етиштириш учун "Uzbek-Melons" компанияси ташкил этилади ва 10 млрд сўм ажратилади ҳамда унга бўш турган техникум ёки коллеж биноси "ноль" қийматда берилади.