«Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-393-сонли қарори билан:
286

Тахтакўпир туманида "Шинжон" тажрибаси асосида 1 000 гектар майдонда чорва озуқа экинларини етиштириш ҳамда Мўғулистон, Туркия, Хитой ва Австралиядан 5 минг бош қўй-эчки олиб келиб, кўпайтириш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилади.
Сув таъминоти оғир ҳудудларда тик қудуқларни бурғилаш учун зарур эҳтиёт қисм ва таъмирлаш хизматини сотиб олишга Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги маблағларидан 1,5 млрд сўм ажратилади.
Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида Қўнғирот тумани "Қорақалпоғистон" ва "Жаслық" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида "Халқ банки" шохобчалари ташкил этилади.
Аҳолини суюлтирилган газ билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида Тўрткўл тумани "Уллибоғ" ОФЙ ҳудудида янги суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаси ташкил этилади.