Ўзбекистон зиёлилари Кенгаши ҳудудий йиғилиши ўтказилди

Бугун Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясида Ўзбекистон зиёлилари Кенгаши ҳудудий йиғилишининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, тадбирнинг очилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидланганидек, ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш борасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётган бўлиб, бундай эзгу ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишда зиёлиларимизнинг тутган ўрни алоҳида ҳисобланади.
Бугунги ўтказилган тадбир бир неча соҳа зиёлилари бир жойга тўпланиб, юртимиз келажаги бўйича ўзаро мулоқот, масалаларни муҳокама қилиш майдони бўлди ҳамда дунёда юз бераётган маданий, сиёсий ва технологик ўзгаришлар, шунингдек, қадриятлар трансформацияси шароитида мамлакатимиз тараққиёти йўлида зиёлиларимизнинг тутган ўрнини янада оширишга қаратилди.
Унда юртимизни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича зиёлиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ва Республика Кенгашига Қорақалпоғистондан вакиллар сайланди.
Бугунги йиғилишда Қорақалпоғистонлик зиёлилар томонидан юртимиз келажагига оид қатор муҳим ташаббуслар ва муҳим таклифлар билдирилиб, галдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.

.jpg)

