Қорақалпоғистонда зиёлилар кенгашининг ҳудудий йиғилиши ўтказилмоқда
308

Бугун, 10-ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида “Ўзбекистон зиёлилари кенгаши”нинг “Янги Ўзбекистон зиёлилари — миллий юксалиш таянчи” шиори остидаги ҳудудий йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда илм-фан, таълим, тиббиёт, адабиёт, маданият ва бошқа соҳалар вакиллари иштирокида мамлакат тараққиётида зиёлиларнинг ўрни ва масъулиятини ошириш, миллий қадриятларни асраш, илмий-интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш ҳамда ёш авлод тарбиясига оид долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.
Талбир давомида қорақалпоғистонлик зиёлилар томонидан юрт келажаги, жамият тараққиёти ва миллий юксалишга қаратилган қатор ташаббус ва таклифлар илгари сурилмоқда.
.jpg)


