✈️ Нукус - Атирау - Нукус йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқла
264

Жорий йилнинг 29-ноябрь санасидан бошлаб Нукус ва Қозоғистоннинг Атирау шаҳри ўртасида мунтазам авиақатновлар амалга оширилади.
Урал дарёси бўйида жойлашган, Европа ва Осиё туташган ҳудуд ҳисобланган Атирау шаҳрига парвозлар ҳар ҳафта якшанба кунлари ташкил этилади.
Янги авиақатнов Ўзбекистон ва Ғарбий Қозоғистон ўртасидаги транспорт алоқаларини янада қулайлаштириш, йўловчилар учун қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилади.
📲 Авиачипталарни booking.uzairways.com сайти, Uzbekistan Airways мобил иловаси, авиакомпаниянинг савдо филиаллари ҳамда расмий агентликлари орқали харид қилиш мумкин.