Дакар-2026: Наргиза Утебаева бронза медалини қўлга киритди
260

IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги медалга сазовор бўлди.
Қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабйла йўналишида кечган беллашувларда ҳамюртимиз Наргиза Утебаева бронза медалига эга чиқди.
Ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтган юртдошимиз учинчи ўрин учун беллашувда эса аргентиналик спортчидан устун келди ва ўз номини совриндорлар қаторига қўшиб қўйди.
Шу тариқа, мусобақадаги медалларимиз сони ҳозирча 4 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.
.jpg)
