Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли 50 мусулмони қаторига кирди
230

Иорданиядаги Қироллик ислом стратегик тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинган «The Muslim 500» халқаро рейтингининг 2027 йилги нашрида Президент Шавкат Мирзиёев 40-поғонада қайд этилди. Давлат раҳбари илк бор дунёнинг энг нуфузли 50 нафар мусулмони қаторидан жой олди.
Нашрда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, очиқ ташқи сиёсат, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, исломий меросни асраб-авайлаш ва ривожлантириш борасидаги ишлар алоҳида қайд этилган.