Ҳамюртларимиздан қўш медаль
117

Жорий йилнинг 6-16 ноябрь кунлари Грециянинг Афина шаҳрида муай-тай бўйича "2026 Youth World Championship" Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда 92 мамлакатдан 1000 га яқин спортчи иштирок этиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашган юртдошларимиз ҳам юқори натижаларни қўлга киритди.
Хусусан, Беруний тумани спорт мактабидан етишиб чиққан Даулетбаева Гумис 1-ўрин, Ҳабибуллаева Сожида 2-ўринни эгаллаб, ғолиблар сафидан жой олди.

