Қонликўл туманида бандлик ва тадбиркорлик ярмаркаси ташкил этилди

Бугунги кунда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, уларни даромадли қилиш ва тадбиркорлигини бошлашига кўмаклашиш мақсадида амалий чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Шундай чора-тадбирлар қаторида бугун Қонликўл туманида ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар учун бандлик ва тадбиркорликни бошлаш учун махсус асбоб-ускуналар ярмаркаси ташкил этилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар бундан буён ҳам давом эттирилишини таъкидлади.
Ярмаркада уй шароитида бизнес бошлаш учун зарур техника, асбоб-ускуналар, шунингдек, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар учун берилган имтиёз ва имкониятлар тақдимоти ўтказилди.
Ишсиз ва ижтимоий реестрга киритилган аҳоли қатлами учун барча имтиёзлар, субсидиялар ва ёрдам турлари тўлиқ тушунтирилди, зарур маълумотлар берилиб, имкониятлар кўрсатилди.
Уларнинг ҳар қандай ташаббуси қўллаб-қувватланиши таъкидланди.



.jpg)
.jpg)
.jpg)