ХУШ ХАБАР!

ҚДУ - Осиёнинг энг яхши университетлари қаторида!
"Quacquarelli Symonds (QS) " халқаро рейтинг агентлиги томонидан Осиёнинг энг яхши олий ўқув юртлари рейтинги - "QS World University Rankings: Asia - 2027" эълон қилинди. Қувонарлиси, ушбу халқаро рейтингдан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳам муносиб ўрин эгаллади.
Бу натижа, энг аввало, ҳурматли Президентимиз томонидан таълим соҳасига, хусусан, Қорақалпоғистонда таълим сифатини ошириш, олий таълим муассасаларининг илмий ва академик салоҳиятини оширишга қаратилаётган юксак эътибор ва яратилаётган кенг имкониятларнинг амалий ифодасидир.
Шу билан бирга, таълим тизимида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим ва илм-фан интеграциясини мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда олий таълим муассасаларининг халқаро академик майдондаги нуфузи ва рақобатбардошлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг муҳим натижасидир.
Ушбу ютуқ университет жамоаси учун катта ютуқ бўлиб, келгусида таълим сифати ва илмий салоҳиятни янада ошириш, халқаро миқёсдаги нуфузни мустаҳкамлаш йўлида янги марраларни эгаллашга хизмат қилади.