III халқаро кимё Олимпиадасининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Бугун Нукус шаҳридаги «Оққуш» мажмуасида мактаб ўқувчиларининг кимё фанига оид назарий билимлари ва амалий кўникмаларини синовдан ўтказишга қаратилган Абу Райҳон Беруний номидаги III Халқаро кимё Олимпиадасининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни Олимпиада очилиши муносабати билан табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида таълим-тарбия тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, ёшларни ҳар томонлама билимли қилиб камол топтириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Юртимизда учинчи бор ўтказилаётган халқаро кимё олимпиадаси ҳам ана шундай тадбирларнинг амалий натижасидир.
Олимпиада мусобақалари ёшларнинг қизиқиши ва билим, кўникмаларини ривожлантиришда, ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.
Унда дунёнинг 20 та давлатидан келган 120 нафардан зиёд энг билимли ва зукко ёшлар бир ҳафта давомида ўз билимларини синовдан ўтказади.
Албатта, ушбу халқаро олимпиада ёшларнинг кимё фанига бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади ва келгуси ўқишларида катта мотивация бўлади.


.jpg)
.jpg)

