«Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 393-сонли қарори билан:

Аҳолининг кундалик ҳаётидаги коммунал ҳамда бошқа соҳалардаги кечиктириб бўлмайдиган масалаларини тезкор ҳал этиш мақсадида:
- 2026–2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланади;
Дастурни молиялаштиришга 160 миллиард сўм маблағ буюртманомаларга мос равишда босқичма-босқич ажратиб борилади.
Бунда ушбу маблағлар:
-17 та умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилотларини яшил тамойиллар асосида таъмирлашга;
- тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини, хусусан 30 та лифт ва 20 та санитария-гигиена инфратузилмасини яхшилаш ҳамда зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга;
- Амударё ва Хўжайли туманларидаги 2 та кичик саноат зонаси ҳамда 2 та хизмат кўрсатиш объектлари инфратузилмасини яхшилашга;
- Элликқалъа тумани “А.Навоий” МФЙ ҳудудида жойлашган “Бўстон” сув тақсимлаш иншоотини реконструкция қилишга йўналтирилади.
❗️Қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликни ривожлантириш мақсадида 2027 йилда:
- Тўрткўл туманида Ёнбош ва Бўзатов туманида Эркиндарё каналларини бетонлаш, 3 та сув иншооти ҳамда 22 та артезиан қудуқ қуриш ишлари учун 135 миллиард сўм;
- Бўзатов туманидаги 7,5 минг гектар ерни ўзлаштириш мақсадида 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Қорақалпоғистонда дастлабки босқичда чўл ҳудудларида 20 минг гектар майдонда озуқа етиштириш бўйича Миср тажрибаси жорий этилади.
Яйловларни ўзлаштириш ва чорвачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун “Uzagrostar xolding” компанияси таъсисчилигида алоҳида “Бўзатов агростар” компанияси ташкил этилади.
Бунда:
- АТ “Халқ банки” томонидан “Бўзатов агростар” компанияси учун 2027 йил 1 мартга қадар 50 миллиард сўм ва 2027 йил якунига қадар 50 миллиард сўм инвестиция киритилади;
- “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятидаги улушини ошириш орқали янги ташкил этиладиган ихтисослашган компания учун “Uzagrostar xolding” компанияси устав фондига 20 миллиард сўм йўналтирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак, Тахтакўпир, Мўйноқ, Кегейли, Бўзатов ва Тўрткўл туманлари ҳокимликлари тузилмасига ҳокимнинг яйловлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш ва чорвачиликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилади.
- “Uzagrostar xolding” компанияси тижорат банклари билан биргаликда 2-иловадаги юқори даромадли намунавий лойиҳалар ва ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этади.
"Бўзатов агростар” компанияси чўл-яйлов ўсимликлари уруғларини гранулалаш, капсулалаш ва учувчисиз учиш аппарати (кейинги ўринларда – дрон) ёрдамида экиш ишларини амалга оширади.
Бунда:
2030 йил якунига қадар 100 минг гектар яйлов майдонида қандим, черкез, чўғон, балиққўз, донашўр, шувоқ, изен ва бошқа чўл-яйлов шароитига мос яйлов ўсимликлари уруғлари дронлар ёрдамида экилишини таъминланади.
Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил 1 январдан 2023 йил 15 апрелга қадар очиқ электрон танловлар орқали ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича қўшимча тўловларнинг жами миқдори ер участкаси норматив қийматининг тўрт баравари ва ундан юқори бўлган ер ижарачиларига ушбу тўловни норматив қийматнинг бир бараварига тенг миқдорда уч йил давомида фоизсиз бўлиб тўлашга рухсат берилади.
2027 йил август ойига қадар жунсао ўсимлигини етиштириш лойиҳасини кенгайтириб, озуқа учун камида 600 гектар майдонда амалга оширилиши таъминланади.
Нукус шаҳри, Қўнғирот, Қораўзак ва Тахиатош туманларида 2030 йилга қадар булутли технологиялар ва сунъий интеллект хизматлари экспорти ва инвестициясини 600 миллион АҚШ долларига етказиш бўйича дастур ишлаб чиқилади.
Бунда 2030 йилга қадар инвесторларни 1 Гигаватт қувватли барқарор электр энергияси билан таъминлаш назарда тутилмоқда.