«Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-393-сон қарори билан:

❗️Қазилма конларидан фойдаланиш орқали “хомашё – тайёр маҳсулот – экспорт” занжирини яратиш мақсадида:
- Қўнғирот туманидаги “Барсакелмес” туз кони ҳудудида ташкил этилган тузни қайта ишлашга ихтисослаштирилган “Kungrad Salt Free Zone” саноат зонасини бошқариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида Туз захираларидан фойдаланиш дирекцияси ташкил этилади.
Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:⬇️
- ерларни электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш, лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда саноат зонасини бошқариш билан боғлиқ бошқа функцияларни бажариш;
- туз конларидан оқилона фойдаланиш, туз хомашёси захираларини баҳолаш ва ягона рақамли маълумотлар базасини шакллантириш;
- туз хомашёси қазиб олинган участкаларда туз қатламларининг қайта тикланишига зарур шарт-шароитлар яратиш ва кон майдонларини босқичма-босқич рекультивация қилиш ҳамда доимий мониторинг қилиб бориш;
- туз хомашёсини маҳаллий қайта ишловчиларга миллий брендни яратиш ва ташаббусларни илгари суриш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга кўмаклашиш.
Қонунчиликда Дирекцияга қўшимча вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.