«Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-393-сонли қарори билан:

Қорақалпоғистон Республикасида:
- инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 2027–2030 йилларда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги миллий валютадаги маблағлари 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга йиллик 10 фоиз ставкада жалб қилинади;
- ушбу маблағлар ҳисобидан тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларининг саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларига 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача йиллик 14 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) кредит маблағлари ажратилади;
- кредит маблағлари лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилгандан сўнг ажратиб борилади.
❗️Қўйидагича тартиб ўрнатилади, унга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида:
- 2026 йил 15 ноябрдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар 12 фоиз ставкада ажратилади ҳамда 2027 йилдан кредит ресурслари ҳажми икки бобарга оширилади;
- Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5 йил муддатга, йиллик 8 фоиз ставкада кредит линияси очилиб, тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга йиллик 12 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) 1 миллиард сўмгача (ҳар бир лойиҳага) миқдорда;
- янгидан нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектларига 15 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан 7 фоиз ставкада кредит ажратилади.