«Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-393-сонли қарори билан:
85

- Мўйноқ туманига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига қўлланадиган ҳар ойлик 200 фоизлик устама 2027 йил 1 январдан бошлаб Тахтакўпир, Шуманай, Бўзатов туманларига ҳам татбиқ этилади;
- Хўжайли туманида техника-сервис марказларини ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли молиявий ресурслар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига ўз эҳтиёжига мос қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишга рухсат этилади.
Шунингдек, Бўзатов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
-Қорақалпоғистон Республикасини 2026–2028 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.